Редиска етиштириш бўйича тавсиялар

Экиш учун тавсия этиладиган навлар: Рубин, Дунган, Лола, Майский, Эртапишар ва ҳ. к.

Уруғ танлаш. Экиладиган уруғи тоза, юқори унувчан, касалликлардан ҳоли, бутун (синмаган), вазндор, бўлиши зарур. Уруғлар бошқа ўсимликлар уруғлари ва аралашмаларидан тозаланади.

Ер тайёрлаш. Сабзавот илдизмевалар органик моддаларга бой ўтлоқ тупроқлар, ўғитланган қумоқ, енгил соз бўз тупроқли ерларда яхши ўсади.

Экиш муддати. Редиска қисқа кунли сояга чидамли ўсимлик, ёруғлик етишмаса ҳам ўсаверади. У ўғитланган унумдор ерларга эрта баҳорда февраль охири-март бошларида, кўпинча бир неча муддатда ёки кузда – сентябрь ойида экилади. Редиска ёзда экилмайди, чунки у ёз ойларида тез пишиб ўтиб кетади ва таъмини йўқотади. Уруғи экилиб, ниҳоллар пайдо бўлгандан жуда тезпишар навлари 25-30, ўртапишарлари 35-40 ва ўртачи кечки навларининг илдизмевалари 40-45 кунда етилади. Редиска уруғининг униб чиқиши, ўсиб-ривожланиши учун энг қулай ҳарорат ўртача 15-18оС ҳисобланади. Лекин редиска паст ҳароратда (8-12оС) ҳам ўсади ва – 3-4оС совуққа бардош беради. Ҳарорат 25-30оС ва ундан ҳам юқори бўлганда редиска ёғочлашиб, таъмини ва сифатини йўқотади.

Парваришлаш. Ўсимлик 1-2 тадан чинбарг чиқарганда яганаланади ва бир йўла ўтоқ қилинади. Қатордаги ўсимликлар ораси кичик тезпишар навлар учун 3-4 см, кечпишарларига эса 5-6 см. да бир тупдан қолдирилади. Баҳордаги ёғингарчиликка қараб редиска 2-4 марта суғорилади, қатор оралари культивация қилинади, бегона ўтлар йўқотилади.

Касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш. Редиска касалликларга анча чидамли салқинсевар ўсимлик ҳисобланади.

Ҳосилни йиғиштириш. Редиска ҳосили илдизмевалари етилишига қараб 3-4 марта танлаб териб олинади.

 

Р. Ҳакимов, Б. Азимов

 

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги сайти

Яна ўқинг:  Салатлар байрам дастурхонингизни безайди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: