Наврўз – шукроналик байрами

Тўти ЮСУПОВА,

Ўзбекистон халқ артисти, “Фидокорона хизматлари учун” ордени соҳибаси

Баҳор ўзининг хусн-у таровати, янгиланиш, яшариш фасли экани билан бошқа фасллардан ажралиб туради. Айниқса, кўклам биз каби кекса санъаткорларни ижод қилишга ундайди. Барча аёллар каби мен ҳам баҳорни яхши кўраман. Кўкламга эсон-омон етиб келганимизга шукроналар айтаман.

Юртимиздаги тинчлик туфайли ҳар бир байрамни ўзгача хушкайфият билан нишонламоқдамиз. Қалбларимиз қувонч-у шодликка тўлмоқда. Айниқса, бу йилги Халқаро хотин-қизлар байрами ўзбек аёллари ёдида ҳали узоқ вақт сақланиб қолса, ажабмас. Боиси, ушбу шодиёнада Юртбошимиз мамлакатимизнинг илғор аёллари тимсолида барча хотин-қизларимизга юксак ҳурматини изҳор этиб, улар амалга ошираётган ишларни алоҳида тилга олдилар. Бундай эътибордан аёл, она сифатида бошим кўкка етди.

Бугун юртдошларимиз Наврўз шукуҳи билан яшамоқда. Ушбу байрам дўстлик ва бирдамлик рамзидир. Узоқ қишдан сўнг кўкда қуёшнинг чарақлаб нур сочиши, қирда майса-гиёҳларнинг ниш уриб чиқиши, халқимиз учун хақиқий шодиёнадир. Шундай кунларда кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш халқимизга хос юксак фазилатдир. Ёши улуғ инсонларни қўллаб-қувватлаб, турмуш шароитларини яхшилаш, саломатлигини мустаҳкамлаш борасида кўплаб эзгу ишларнинг амалга оширилаётгани кўнглимизни тоғдек кўтариб, қувончимизга қувонч қўшмоқда.

Шу фурсатдан фойдаланиб, бутун Ўзбекистон халқини Наврўз байрами билан чин қалбимдан табриклайман. Юртимиз тинч, дастурхонларимиз тўкин бўлсин! Бошланаётган деҳқончилик мавсуми баракотли келсин!

Яна ўқинг:  Фаришта момомнинг саришталик сабоқлари

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: