Нурафшон биомайдон ҳимоясида

“Инсон аураси жонли ва у нурланиб туради”, – дейди Санкт-петербурглик олим Константин Коротков.

Одамнинг жисмоний танаси атрофини кўринмас қувват пардаси ўраб туришини қадимда ҳам баъзи хислатли инсонлар билишган. Уни кўриш мумкинлигини ва ҳимоя қобиғи ўзидан ёғду чиқаришини, лекин ушбу мўъжизани кўриш ҳаммага ҳам насиб этмаслиги ҳақида улар таъкидлаб ўтишган. Табиат ато этган айрим ноёб қобилият эгаларигина аурани кўриш, ҳис этишлари мумкин бўлган.

Петербурглик олим Константин Коротков ауранинг мавжудлигини илмий исботлаш учун астойдил бел боғлади. Бундан ташқари у аура-кўринмас ҳимоя майдонини кўра оладиган ускуна яратди. Ҳатто уни “ўқиш” ҳам мумкин. К. Коротков анойи одам эмас. У нуфузли Петербург давлат Аниқ механика ва оптика институтида кўп йиллардан бери компьютер тизимини лойиҳалаштириш кафедрасининг биоэлектрография лабораториясини бошқармоқда.

Лойиҳалаштириш кафедрасидаги чоғроқ хонада тиғиз жойлашган ёзув столлари, бир неча компьютерлар, деворларга осиғлиқ Константин Коротков номига берилган турли халқаро кўрик-танловларнинг диплом ва сертификатлари профессорнинг беҳуда тер тўкмаганлигидан далолат беради.

Изоҳ: Россияда чоп этилади “Труд” газетасининг махсус мухбири Людмила Безрукова 2003 йилда профессор К. Коротков билан суҳбатлашган эди.

Компьютер олдига ўтирар эканман монитор ёнидаги унчалик катта бўлмаган, қайсидир жиҳатдан факсга ўхшаш, лекин тугмачаси ва телефон гўшагисиз ускунага назарим тушди. Бундан чиқди, бу ўша ускуна экан-да? Дастлаб ўнг қўлимга, сўнгра эса чап қўлимга матодан тикилган енгчани кияр эканман(бундай буюмдан илгарилари фотосуратчилар плёнкага ёруғлик тушмаслиги учун фойдаланишган) мўъжиза ускунанининг шиша қопқоғидаги тешикка ҳар бир бармоғимни теккизиб кўрдим.

  • Шундай қилиб, сизнинг бармоқларингизни сканерлаб оламиз,-дейди профессор К. Коротков. Энди эса ахборотни компьютерга жойлаймиз. “Ақлли машина” сизнинг биомайдонингиз ҳолатини соғлом ва ёшингизга мос инсонлар биомайдони билан солиштиради. Сўнгра беш ёки етти дақиқа ўтгач саломатлигингиз ҳақидаги маълумотга эга бўласиз.
  • Нима учун айнан қўл бармоқлари сканер қилинади?
  • Чунки, уларни сканер қилиш қулай. Умуман олганда ушбу асбоб у ёки бу одамнинг биомайдони қай ҳолатда эканлигини аниқлаб беради. Бунда инсонинг ҳар бир аъзосидан фойдаланиб, маълумот олиш мумкин. Танадаги ҳар бир ҳужайра организм хусусидаги ахборотни ўзида сақлайди.

Бундан йигирма йиллар илгари Константин Коротков “Карлиан эффекти” билан қизиқиб қолди. Унинг моҳияти шундан иборат-ки, яъни юқори кучланишга эга бўлган электромагнит майдони ёнидаги объект (буюм ёки нарса) дан чиқаётган нурланишни рўйхатдан ўтказиш XVIII аср ўрталарида кузатилган. Ўтган асрнинг қирқинчи йилларида краснодарлик олимлар – эр-хотин Карлианлар инсон қўли атрофидаги нурланиш унинг жисмоний ва руҳий ҳолатига боғлиқлигини аниқлашган. Аммо илму фан соҳасидаги асосий талаб у ёки бу илмий-тадқиқот натижаларини турли шарт-шароитлар ва ҳолатларда такрорлашни талаб этади. Карлианларда эса бундай имконият мавжуд эмас эди. Шу туфайли уларнинг нурланишни рўйхатдан ўтказиш услуби кенг қулоч ёймади. Балки ўша даврда бунинг ҳали мавриди бўлмагандир. Чунки, ўша йилларда, яъни атеизм “гуркираб-яшнаган” паллаларда инсон аурасини илмий ўрганишни тасаввур этиш қийин эди.

  • Инсон аураси, яъни биомайдони ҳолатини аниқлайдиган асбобни яратишда, – дея эслайди Константин Георгиевич, биз энг замонавий электрон ва оптик толали тизимни қўлладик. Бунда олинган натижаларни қайта ишлашда компьютер услубидан фойдаландик. Шунингдек, чизиқсиз математик усуллар ҳам эътиборимиздан четда қолмади. Барча ўлчовларни қиёсий таҳлил қилиб, ҳисоблашга ва уни илмий асослашга ҳаракат қилдик. Бир неча йиллик ҳаракатларимиз бесамар кетмади. Бундан беш йил муқаддам компьютер мониторида инсон танаси атрофидаги бир неча қават нурли, ҳарир парда (биомайдон – хола)ни кўриш имконини берадиган ускуна яратдик. Ушбу ускуна тиббиёт соҳасида соғлом ва бемор одамларнинг руҳий ва жисмоний ҳолатидаги ўзгаришларни аниқлашда ёрдам беради.
Яна ўқинг:  Овқатдан заҳарланганда дори ичишга шошилманг!

Мониторда аёл танасининг шакли пайдо бўлди. Танадан ҳар томонга турли рангли, кўпроқ қизил, кўк, пушти нурлар таралиб турар эди. Вужуднинг айрим соҳаларида бу нурлар қалинроқ, баъзи жойларида эса камроқ акс этган эди. Экрандаги танани ўраб турган бу тасвир қобиқни эслатарди.

– Профессор компьютер клавиатурасидаги кўпгина тугмачалардан бирини босди ва экрандаги тасвир ўзгарди. Энди менинг танам ёнбошдан пайдо бўлди, – дейди Людмила Безрукова. Вужудимнинг хаста жойлари аурамда акс этган эди. Яъни, биомайдонимдаги ўша соҳалардаги нурли қобиқ камайиб кетган эди.

Яна бир тасвир. Бу гал иккита графикда алоҳида нурли ва қорамтир биомайдон пайдо бўлди. Унда турли томонга эгри-бугри, бурмали, тортилиб турувчи чизиқли жисмоний ва руҳий ҳолатимдаги ўзгаришлар тасвири пайдо бўлди.

– Нурли ҳалқа (доира) соғлом, ички ва қорамтири эса носоғлом, яъни қувват камайиб кетганидан дарак беради, – дейди олим Константин Коротков. Эгри чизиқлиси организмингизнинг физиологик ҳолатидан дарак беради. У асосан нурли ҳалқада жойлашган. Бу эса сизнинг жисмоний ҳолатингиз қай даражадалигини билдиради.

У менинг экрандаги тасвиримни кузата туриб яна изоҳ бера бошлади.

– Сизнинг умуртқа поғонангизда ҳам муаммо бор. Қаранг-а, бу ердаги чизиқ марказ томонга бирданига оғиб кетган.

Мен эса спорт билан фаол шуғулланиб юрган кезларимда белим шикастлангани, ўша кезларда олган эски жароҳатим ҳақида профессорга индамай қўя қолдим. Шунингдек, икки ярим йил илгари бошимга тушган кетма-кет руҳий зарбалар, ғам ташвишлар ҳақида ҳам олим бехабар эди. Елкамни зилдай босиб турган бу “юк”лардан ҳали халос бўлмаган эдим. Константин Григорьевич экрандаги тасвирга қараб яна сўзида давом этди: “Асаб тизимингиз қаттиқ чарчаган. Сиз бу яқин орада меҳнат таътилига чиқиб, дам олмаган кўринасиз. Мен сизнинг руҳий ва жисмоний ҳолатингиздаги ўзгаришларни мустасно этган ҳолда кашф қилган ускунамизнинг имкониятларидан бир қисмини намойиш этдим, холос. Аслида бу ускуна тиббиёт соҳасида қўлланиш учун яратилган. Ярим соат ичида бемор ҳолатини аниқлашга ҳаракат қиламиз. У ёки бу хасталикни батафсил аниқлаш учун кўпгина бошқа дастурларни ҳам амалда қўллаймиз. Мазкур ускунанинг фаолиятига рухсатнома олиш учун минг нафардан зиёд инсонларни лабораториямизда текширувдан ўтказдик. Шунингдек, ўзини экстрасенс (биоқувват билан даволовчи)ман деб юрган одамлар ҳам қабулимизда бўлишди. Биз уларнинг қобилиятларини аниқловчи махсус тестлар ишлаб чиқдик. Шу усул орқали кўпгина экстрасенсларнинг фирибгарлигини ҳам исботладик. Уларнинг тўртдан бир қисмигина ҳақиқатдан ҳам ўзгалар аурасини ҳис этиб, даволаш қобилиятига эга экан. Баъзи экстрасенсларга эса умуман одамлар билан мулоқот қилишга рухсат этмаслик керак. Уларнинг фойдасидан зарари кўпроқ. Бемор ва таъсирчан кишиларга улар салбий таъсир этиши мумкин”.

Яна ўқинг:  Офтоб уриши ҳаёт учун хавфли

Константин Григорьевич, узоқ йиллардан бери инсон танасини ўраб турувчи нурли қобиқни ўрганган мутахассис сифатида айтинг-чи, аура ўзи нима?

Жуда ўринли савол бердингиз. Аура – бу инсон танасининг ёки бирор объект, жисм, шунингдек жонзотларнинг атроф-муҳит билан ўзаро таъсир этиш хусусиятига эга, умумий, граватацион, электромагнит, молекуляр ва физик майдони йиғиндиси. Бу биомайдон таъсири тирик ва ўлик мавжудотларда биз ўйлагандан кўра мураккаброқ.

Ушбу ускуна жонли ва жонсиз тана атрофидаги биомайдонни кўриш имконини беради. Коинотдаги барча объектлар ўз майдонига эга. Инсондаги биомайдон ҳаракатчан ва ўзида ахборот ташийди. У нафақат инсоннинг ҳозирги пайтдаги жисмоний ва руҳий аҳволи ва уни бир қанча вақтдан сўнг оғир хасталик сабабли нима кутиши ҳақида ҳам хабар беради. Биз яратган ускунага ўхшаши бошқа давлатларда ҳам учрайди. Аммо бизнинг кашфиётимиз энг мукаммал, деб фахр билан айта оламиз. Чунки, бу асбоб билан АҚШнинг энг нуфузли олимлари ҳам қизиқиб қолишди. Биз ҳамкорликда илмий-тадқиқотлар олиб бориш учун дастурлар тузмоқдамиз.

Санкт-Петербургда профессор К. Коротков ва унинг ҳамкасблари ўша даврда илмий-реабилитация маркази очиш ҳаракатида юришган эди. Бу марказда инсонларнинг физиологик, жисмоний ва руҳий ҳолатини текшириш (болаликдан то кекса ёшгача), таҳлил этиш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш тизимини яратиш кўзда тутилган.

Баъзан ҳаётда одам ўзини беҳол ҳис этиб, тушкун кайфиятда юради. Аммо шифокорга мурожаат этиб, соғлиғи ҳақида жиддий қайғурмайди. Константин Кортоков яратган ускуна орқали унга мурожаат этган ҳар бир инсонга тезкор ташҳис қўйиш мумкин. Бу эса кўпгина хавфли хасталикларнинг олдини олишга кенг имконият яратади. Шунингдек, олим ўзи билан ярим соат мулоқот қилган шахсга спортнинг қандай тури билан шуғулланиши мумкинлиги ва унинг жисмоний имкониятлари ҳақида ҳам маълумот бера олади.

Яна мўъжизакор бу ускуна қимматбаҳо тошлар ва олтин қуймасининг ҳақиқий ёки сохталигини ҳам аниқлаб беради. Асл тошлар ва тилладан таралаётган нур бир текис, қалбакисиники эса узуқ-юлуқ ва нотекис шаклда бўлар экан. Петербурглик олимлар Беларусь Қишлоқ хўжалиги академиясидаги ҳамкасблари билан ҳамкорликда ўтказган тажрибаларида ўзидан бир текис нур таратиб турган уруғлар, яхши униб, серҳосил бўлганини ва аксинча заиф нур таратган дон-дунлардан кўнгилдагидек ўсимликлар унмаганининг гувоҳи бўлишди.

Яна ўқинг:  ЁЗДА ХАСТАЛИККА ЧАЛИНМАЙ ДЕСАНГИЗ…

 

“Труд” газетасидан Гулчеҳра ШИРИНОВА таржимаси

 

“Соғлом авлод” газетасида чоп этилган.

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: