ЭНГ ФАОЛ МАЪНАВИЯТ ТАРҒИБОТЧИЛАРИ ИҚТИДОРИНИ НАМОЙИШ ЭТДИ

Пойтахтимизда “Йилнинг энг фаол маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари” кўрик-танловининг мамлакат босқичи бўлиб ўтди.

Халқ таълими вазирлиги томонидан Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Республика Маънавият тарғибот маркази, Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази, “Оила” илмий-амалий маркази, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ҳамкорлигида ташкил этилган кўрик-танловда ёш авлод маънавиятини бойитишга катта ҳисса қўшаётган, илғор, ташаббускор зиёлилар аниқланди.

Мазкур анъанавий республика кўрик-танлови таълим муассасалари директор ўринбосарлари орасидан энг намуналиларини аниқлаш, уларнинг иш тажрибасини оммалаштириш, таълим сифатини оширишга қўшган ҳиссаси, ижодий ташаббускорлигини эътироф этиш, қўллаб-қувватлашда айни муддао бўлмоқда.

Кўрик-танловнинг мамлакат босқичи қизғин жараёнларга бой бўлди. Ҳакамлар ҳайъати иштирокчилар салоҳиятини беш шарт асосида баҳолади. Биринчи шартда иштирокчилар ўз фаолияти ҳақида “Менинг ғоям” мавзусида тақдимот ўтказди. Иккинчи шартда таълим-тарбия жараёнида учрайдиган айрим муаммоли вазиятларга самарали ечим изланган бўлса, учинчи шартда интеллектуал салоҳият синовдан ўтказилди. Кейинги шартда масъ­улиятли касб эгалари ўзларининг ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш имкониятларини намойиш этишди. Эркин мавзудаги бешинчи шартда қўшиқ айтиш, мусиқа асбобларини чалиш, шеър айтиш, нотиқлик маҳоратини намойиш этди.

Тошкент шаҳар Учтепа туманидаги 107-ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Шоира Багирова биринчи, Самарқанд туманидаги 2-умумтаълим мактаби директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Ситора Зафарова иккинчи, Навоий вилояти Навбаҳор туманидаги 5-умумтаълим мактаби директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Дилфуза Тиловова учинчи ўринга муносиб деб топилди.

Ўзбекистон Республикаси

Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: