29 МАРТ – ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ САЙЛОВИ КУНИ

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ва Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси вакиллари Марказий сайлов комиссиясига Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларни рўйхатга олиш учун зарур ҳужжатларни тақдим қилди.

Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатиш сайловга олтмиш беш кун қолганида бошланади ва қирқ беш кун қолганида тугайди. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатиш сиёсий партияларнинг юқори органлари – съезд ёки қурултойи томонидан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 10-Тошкент вилояти округ сайлов комиссиясида 872 сайлов участкаси тузилиб, сайловчиларнинг овоз бериши учун барча зарур шароитлар яратилмоқда.

Сайлов комиссияси жойлашган бино фойесида ташкил этилган кўргазмали воситалар орқали овоз берувчилар сайловга доир ҳуқуқий асослар, тартиб-қоидалар, сайлов комиссияси фаолиятига оид тегишли маълумотлардан хабардор бўлиши мумкин.

Пойтахтимиздаги “Бунёдкор” ёшлар мультимедиа телекомплексида журналистлар учун Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисидаги қонунчилик моҳияти ва сайлов кампаниясини ёритиш услубларига бағишланган семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Семинар-тренингда иштирокчилар Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ташкил этиш, ўтказиш ҳамда мазкур жараённи ёритишнинг ҳуқуқий асослари ва принциплари тўғрисида зарур ахборотга эга бўлди.

Яна ўқинг:  БИРИНЧИ БЎЛИШ БИЗЛАРГА ЯРАШАДИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: