Эллик ёшдан ошган аёллар ўтадиган тиббий текширувлар

Ёш ўтиши билан иммунитет пасайиб, сурункали касалликлар асоратлари ва янги хасталиклар пайдо бўлиш эҳтимоли ортади. Шунинг учун 50 ёшдан кейин шифокорлар барча аёлларга режали равишда тиббий кўрикдан ўтиб туришни тавсия қилади.Бундай кўриклар кўплаб хавфли касалликларни аниқлаш ва улар ривожланишининг олдини олишга ёрдам беради.

Кўкрак бези саратони скрининги


Кўкрак бези саратонини вақтида аниқлаш орқали бемор ҳаётини сақлаб қолиш мумкин. Шунинг учун шифокорлар 50 ёшдан ошган аёлларга ҳар йили маммографиядан ўтишни тавсия қилади.

Бачадон бўйни саратони скрининги


Баъзи аёллар ушбу муҳим текширувни эътиборсиз қолдиради. Ваҳоланки, бачадон бўйни саратони ўлим даражаси юқори бўлган энг хавфли касалликлардан биридир.
Қайғули оқибатлар кўпинча беморлар ўз вақтида кўрикдан ўтмаганлиги сабабли юзага келади. Кольпоскопия бачадон бўйни ўсмаларини ташхислаш учун қўлланилади.

Тўлиқ гормонал текширув


Эстроген ва тестостерон йиллар давомида даражалари ўзгариб турадиган организмдаги асосий гормонлардир. Бироқ бош­қа гормонларни ҳам мунтазам текшириб турган яхши. Чунки уларнинг мувозанати метаболизм, мия, иштаҳа, тана ҳарорати ва ҳоказоларга таъсир қилиши мумкин.

Остеопороз диагностикаси


Йиллар давомида суяклардаги кальций даражаси кескин пасая бошлайди ва бу кўпинча хавфли тизимли касаллик — остеопорозга олиб келади.
Хасталикни эрта босқичда аниқлаш имконини берувчи энг самарали текширув суяк денситометриясидир (суяк зичлигини ўлчаш). 50 ёшдан кейин ҳар йили ушбу текширувдан ўтиб туриш фойдали.

Қон босимини ўлчаш


Менопауза ва у билан боғлиқ ўзгариш­лар туфайли аёлларда гипертония ривожланиши жуда кенг тарқалган. Агар у назорат остида бўлмаса, хавфли юрак-қон томир патологиялари вужудга келиши мумкин.

Қонда шакар ва холестерин миқдорини аниқлаш


Қонда глюкоза даражасини текшириш иккинчи тоифа диабетни аниқлашга ёрдам беради. Бу кўпинча 40-50 ёшдан ке­йин ташхис қилинади.
Ёмон холестерин (ЛДЛ) учун ўз вақтида ва мунтазам равишда қон таҳлилини топшириш инфаркт ва инсультнинг сабаби бўлган атеросклероз (томирларнинг деворларида тиқилма шаклланиши) ривожланишининг олдини олади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати

Яна ўқинг:  ЎЗИМИЗНИНГ ИХТИРО

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: