Кичкинтойлар Қомусимиз билимдони

“Болажонлар ҳаммангиз ўз уйингизни яхши кўрасиз-а? Чунки унда биз ўзимизни тинч ва хотиржам ҳис этамиз. Айтингчи, барчамизнинг умумий уйимиз нима деб аталади? – ВАТАН!!! Пойтахтимизнинг Юнусобод туманидаги 486-мактабгача таълим муассасасида Бош Қомусимиз қабул қилинганининг 21 йиллигига бағишланган байрам тадбири тарбиячининг ана шундай сўзлари билан бошланди.

. Бош Қомусимиз қабул қилинган кун муносабати билан юртимиздаги таълим муассасаларида байрам кечалари, давра суҳбатлари ўтказиб келинмоқда.

Юнусобод туманидаги 486-мактабгача таълим муассасасида ташкил этилган “Конституция сабоқлари” дея номланган байрам тадбири ҳам ана шундай тадбирларнинг узвий давомидир. Кечада болажонлар Ватанга, Бош Қомусимизга, ота-онага бўлган ҳурмат ва эҳтиромларини ўзларининг шеърлари, рақслари ва ижро этган куй-қўшиқлари орқали ифода этишди.

– Ўтказилган мазкур тадбир орқали болаларимизнинг тасаввурида Конституциямиз ҳақида тушунча ҳосил қилиш, унинг ҳаётимизда тутган ўрни муҳим эканлигини қалбига жо этишдан иборат, – дейди муассаса тарбиячиси Шаҳноза Содиқхўжаева.

Болажонлар томонидан тайёрланган байрам тадбирида иштирок этган ота-оналар фарзандларининг чиқишларидан мамнун бўлишди.

М.ТОЛИПОВА

Яна ўқинг:  КИТОБ БАЙРАМИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: