ҚАҲВА ФАҚАТ ИЧИШ УЧУНМИ?
Қаҳвани фақат ичиш учун деб ўйласангиз, у ҳақда сиз ҳам кўп нарсани билмас экансиз. Чунки қаҳвани нафақат ичиш, балки ундан аёллар гўзаллиги учун ҳам фойдаланилади.
Жумладан:
— қаҳва қуйқаси ёрдамида тайёрланган «скраб» юз терисини оқартиради.
— янги тайёрланиб совутилган қаҳва билан бўйин соҳаларини артиш натижасида тери қаришининг олдини олиш мумкин.
— соч рангини янада қорайтириш, рангини яхшилаш учун ҳам қаҳвадан фойдаланиш мумкин. Бунинг учун аччиқ қаҳва дамланиб совутилади ва совуган қаҳва сув пуркагичга солиниб сочга сепилади. Нам сочлар қуёшда қуритилади.
— кўз остидаги шишларни камайтириш учун ҳам қаҳвага ботириб, шишларга 5-6 дақиқа қўйилган пахта ҳам шишларни йўқотишда яхши асқотади.
М.АҲМЕДОВА тайёрлади.