«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди: фаолият қисқа сатрларда

«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди Андижон вилояти ҳудудий филиали ходимлари Андижон туманидаги «Ўрикзор» МФЙда 105 нафар кам таъминланган, якка ёлғиз отахон ва онахонларни, аёллар ҳамда болаларни манзилли тиббий кўрикдан ўтказишди. Дори-дормонлар, гигиеник воситалар тарқатилди.

***

«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий филиали ходимлари Нукус шаҳридаги 2-оилавий поликлиника патронаж ва шифокорлари билан биргаликда 30-МФЙда 56 та ижтимоий ҳимоя­га муҳтож, кам таъминланган, якка-ёлғиз ҳамда ногирони бор оилалар ҳолидан хабар олишди. Уларга керакли дори-дармонлар етказиб берилди.

***

«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди Жиззах вилояти ҳудудий филиали ходимлари Шароф Рашидов тумани «Нурафшон» МФЙда 80 нафар кам таъминланган, ногирон, якка-ёлғизларга дори-дармонлар тарқатди. 21 нафар киши УТТ текширувидан ўтказилди.

***

«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди Навоий вилояти ҳудудий филиали ходимлари томонидан Хатирчи тумани «Оқолтин» МФЙда истиқомат қилувчи ногирон, боқувчисини йўқотган, якка-ёлғиз, ижтимоий ҳимояга муҳтож 78 нафар аҳолига дори-дармон воситаларидан иборат инсонпарварлик ёрдамлари етказиб берилди.

***

«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди Тошкент вилояти ҳудудий филиали ходимлари Ўрта Чирчиқ тумани «Ерик» МФЙда яшовчи 96 та кам таъминланган, ногирони бор ­оилаларга дори-дармонлар тарқатиб, УТТ текширувидан ўтказишди.

***

«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди Фарғона вилояти ҳудудий филиали врач мутахассислари Қува тумани «Қўчқорчи» ва «Намуна» МФЙларида бўлиб, ҳудудда яшовчи кам таминланган, эҳтиёжманд ва ногирони бор оилаларга дори-дармонлар тарқатишди.

***

«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди мутахассислари Тошкент шаҳар Учтепа тумани Тепақўрғон маҳалласида 61 нафар кишига хайрия дорилари етказиб беришди.

Яна ўқинг:  Халқ табобати усулида даволаш

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: