Бахтли бўлиш учун 10 маслаҳат

Биз бахтли инсонларга доимо ҳавас билан қараймиз. Уларни “ҳаётда омади чопганлар” деб атаймиз. Хўш, аслида бахтлилар шундай бўлиб туғилганми ёки бунинг сири борми?

Кимдир бахтни сокинлик, оилавий хотиржамлик деб билади, яна кимлар учундир у ижодий ўсиш ёки бошлаб қўйилган бизнесининг ривож топиши. Бу борада бирор тўхтамга келиш қийин, сабаби ҳамма ўз дунё қарашидан келиб фикр юритади. Аммо бир нарса аниқ: ҳаётингизни ўзгартиришни истасангиз, аввало фикрлашингизни ўзгартиринг.

Биз эса инсонни бахтли қилишга кўмак бера оладиган маслаҳатлар билан таништирамиз.

  1. Уйғунлик ва руҳий мувозанат

Сиздаги жаҳл ва энергия манбаи ҳақида билиб олинг. Тўғри сиз барча кўнгилсиз ва муваффақиятсиз вазиятлардан бутунлай халос бўла олмайсиз, аммо бу каби вазиятларда ўзингизни хотиржам тутиш орқали руҳий мувозанатни сақлашингиз мумкин. Йога машғулотлари ёки хайрия ишлари ҳам уйғунлик ва руҳий мувозанатни сақлашда муҳим ёрдамчи бўла олади. Инсонни жаҳли чиққанида қилган ҳаракати ва гапирган гапидан кейинчалик афсус чекиши мумкин, аммо аксинча вазминлик билан билдирилган муносабат ҳеч қандай ортиқча кўнгилсизликларга сабаб бўлмайди.

  1. Саломатлик

Агар сиз жисмоний фаол бўлсангиз, тўғри овқатданиш қоидаларига риоя қилсангиз, ухлашингиз меъёрида бўлса, барча зарарли одатлардан узоқ бўлсангиз , демак сиздаги энергия тўла, кам чарчайсиз, бу дегани сиз сифатли ҳаёт кечирасиз.

  1. Шахсий ўсиш

Китоб мутолаа қилинг, онгни ўстиришга кўмак берувчи филмлар томоша қилинг, янгиликлар билан доимий танишиб боринг, ўзингиз учун янги бўлган соҳаларга қизиқинг, севимли машғулотга эга бўлинг.

  1. Шубҳасиз ишонч ва муҳаббат

Кимнинг қалби очиқ ва муҳаббатга лиммо-лим бўлса, у жуда ҳимоясиз бўлиб, кўпгина хатоларга йўл қўяди. Аммо, ҳақиқий муҳаббатдан чинакам бахтиёрликни туя оладиган  инсонлар, айнан ўшалардир.

5      Ўз ҳаётингиз ва хатоларингизга нисбатан жавобгарлик ҳисси

Агар сизда муваффақиятсиз ҳолатлар кузатилаётган бўлса бу ҳақида жиддий ўйлаб кўриш вақти келди. Ўз хатоларингиз учун бошқаларни айбдор қилишга шошилманг. Биз ҳар бир гапирган сўзимиз, ҳаракатларимиз учун фақат ўзимизгина айбдормиз ва бу учун жавоб берамиз. Муҳими қилган хатоларимиздан тўғри хулоса чиқариш. Ўтган замонни эслаш керак, аммо унда яшаш керак эмас. Ўтган замон ўтди-кетди. Хатолардан чиқарилган хулоса биз учун катта мактаб эканини унутмайлик ҳамда олдинга олға интилайлик.

  1. Дунёга бола кўзлари билан назар солинг
Яна ўқинг:  Сурги дорилар зарари борми?

Керак, керак эмас барча нарсаларга ҳам эътибор қаратаверманг. Ҳар бир кичик, арзимасдек туюлган нарсалар учун болалар сингари дилдан қувонишни ўрганинг.

  1. Олдингизга мақсад қўйинг

Агар сизда аниқ бир мақсад бўлмаса тақдир сизни ўзи истаган бирор жойга улоқтириши турган гап. Натижада сиз руҳий тушкунликка тушасиз, атрофга нисбатан бефарқ бўлиб қоласиз.  Муваффақиятсизликлар устидан қозонилган ғалаба бизни янада кучли қилади. Олдингизга қўйган мақсадингиздан оғишмай ҳаракат қилсангиз кўзлаган маррага етишингиз шубҳасиздир.

  1. Миннатдорлик ҳисси

Унутманг, ҳаммаси яхшиликка! Тақдир сизга исталган совғани энг яхши кўринишда, кутмаган вақтингиз тақдим этади. Ҳатто сиз ишингизни йўқотсангиз ҳам куюнманг, олдинда сизни ҳақиқий мақсад томон олиб борадиган йўл бор, муҳими шуни йўқотмаслик. Барча нарса учун тақдирингиздан миннатдор бўлинг. Ҳатто муваффақиятсизлик ва йўл қўйилган хатолардан олинган сабоқлар учун ҳам. Ахир, буларсиз ўсиш мумкин эмас. Аммо кимнидир енгишни эмас, ғалаба қилишни мақсад қилинг.

9    Олди-берди мувозанати

Инсонларга ҳам маънавий ҳам моддий кўмак кўрсатиш мумкин. Бундай пайтда ўзингиз ҳақингизда унутиб қўйманг.

10  Инсонларни севинг ва қадрланг

Атрофдаги инсонларнинг ижобий хислатларини кўришни ўрганинг. Уларнинг салбий жиҳатларига камроқ эътибор қаратинг. Сиз атрофдаги одамларни, ўзингизни севишингиз орқалигини ҳақиқий бахтни ҳис эта оласиз. Инсонларни ташқи кўринишига қараб эмас, Сизга бўлган муносабатига қараб баҳоланг. Инсонларни севиш, нарсалардан эса фойдаланиш керак. Асло унинг тескари қилиш керак эмас.

Агар яхшилаб аҳамият бериб қаралса, ўша биз идеал санаган, бахтлиларнинг ҳам етарли даражада муаммолари борлигини кўрамиз. Айрим ҳоллардаги, улардаги муаммолар ҳатто бизникидан ҳам кўп бўлади. Ҳайратланарлиси эса, бахтлилар бундан асло тушкунликка тушишмайди. Ўтаётган ҳар бир кунидан завқ олишади. Аслида уларнинг ютуғи ҳам ҳаётни борича қабул қилишларидадир.

Хуршида ҲУСЕНОВА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: