Аргентинада кичик олимпиада

Буэнос-Айресда III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинлари бошланди. Ушбу нуфузли мусобақада Ватанимиз шарафини жами 37 нафар атлетимиз 16 та спорт турида ҳимоя қилмоқда.

Шу кунгача ўтказилган кичик олимпиада ўйинларига қитъамиз шаҳарлари мезбонлик қилишган. 2010 йили Сингапур, 2014 йилда Хитойнинг Нанкин шаҳарлари 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган сайёрамизнинг энг иқтидорли спортчиларини дўстлик ва бирдамлик беллашувларида жамлаган эди. Бу сафар дунё спортининг эртанги кунини белгилаб берадиган ўсмир ёшлар Буэнос-Айрес ареналарида ўзаро баҳслашмоқда.

Мусобақанинг илк кунидаёқ ёш спортчиларимиз дастлабки медалга эга чиқишди. Таэквондо бўйича – 48 кг. вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Улуғбек Рашитов мусобақа давомида Мўғулистон ва Жанубий Корея вакилларини мағлубиятга учратиб, финалгача етиб борди.

Ҳал қилувчи жангда эса россиялик Дмитрий Шишкога имкониятни бой бериб қўйди ва якунда кумуш медалга эга чиқди.

Яна ўқинг:  ЛОЙИҲАЛАР АМАЛДА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: