Қатиқ асабни мустаҳкамлайди

Қатиқ – барчамизга бирдек севимли ва фойдали ичимликлардан биридир. Таркибида оқсил, минерал туз ва бир қанча витаминлар мавжуд.

Профилактик ва даволаш жараёнида қатиқ организмда осон ҳазм бўлади. Ёш болаларда кўп учрайдиган дисбактериоз ва диареяни даволашда ҳам ундан фойдаланиш мумкин.

Шунингдек, танамизни бир қанча касалликлардан ҳимоялайди.

Антибиотик билан даволаниш жараёнида қатиқ ичиш ичак микрофлорасини яхшилаб, организмнинг иммун тизимини мустаҳкамлайди. Ичаклардаги фойдали бактерияларни тиклашда ёрдам беради. Шунингдек, организмни зaарарли микроб ва бактерияларга қарши кучини оширади. Иммунитети тушиб кетган беморларга ҳам қатиқ ичиш фойдалидир.

Олимлар узоқ изланишлардан сўнг инсон танасининг қариши сабабларидан бирини аниқладилар. Уларнинг ташхиси бўйича: танамиз ҳамиша заҳар (токсин)ларга қарши курашади ва бу пайтда ингичка ичакда зарарли микроблар кўпаяди. Ҳамма гап шундаки, қатиқ ушбу токсинларни нейтраллаштиради. Бунда қатиқ таркибидаги сутли нордон замбуруғ, лактобацил ва бифидобактериялар бу вазифани бажариши маълум бўлди.

Шу билан бирга, жигар касаллиги, овқатдан заҳарланган беморлар учун сут маҳсулотлари ичиш шифокор маслаҳати билангина амалга оширилиши лозим. Бунда ичакларда дам ҳосил бўлишига шароит яратиб беради. Оғир турдаги меъда хасталиги бўлган беморлар ҳам шифокор гастроэнтерологнинг маслаҳатини ёдда тутишсин.

Сутнинг ёғлилиги қанчалик юқори бўлса, ундан мазали ва тўйимли қатиқ ҳосил бўлади. Шунингдек, сутнинг меъдада ҳазм бўлиш даражаси 30 фоиз, қатиқнинг сўрилиши эса, 90 фоизни ташкил этади.

Шундан ҳам кўриниб турибдики, меъдада узоқ вақт давомида ҳазм бўлувчи сутдан кўра, қатиқ истеъмол қилиш фойдали экан. Бир неча фойдали микроорганизмлар мажмуаси бўлган бу маҳсулот замбуруғли ачитқилардан, нордон сирка бактериялари ҳамда нордон сутли таёқчалардан иборатдир. Таъм берувчи микроорганизмлар ҳаммаси бирлашиб тўйимли маҳсулотга айланади.

Қатиқ тананинг иммун тизимини тикловчи, руҳий зўриқиш ҳамда уйқунинг бузилиш ҳолатларининг олдини олишда асосий воситадир. Шунингдек, ичаклардаги ортиқча хилтларни ювиб туширади. Организмнинг ҳимоя тизимини мустаҳкамлайди. Ёз кунларида муздек қатиқ ичиш танага роҳат бағишлайди. Қатиқ чанқовбосди, иштаҳа очувчи ҳамда асабларни тинчлантирувчи маҳсулотдир.

Доимий равишда қатиқ ичиб юриш натижасида асаб тизими яхшиланиб, танадаги руҳий зўриқиш, ва чарчоқ ёзилади. Қатиқ таркибидаги фосфор чарчоқларни ёзади ва мушакларга қувват бағишлайди. Асабларни тинчлантириш ва ортиқча хавотирдан халос бўлиш учун ҳам доимо қатиқ ва сут маҳсулотларини истеъмол қилиб юриш лозим.

Яна ўқинг:  САЛОМАТЛИК – БОЙЛИКДАН АФЗАЛ НЕЪМАТ

Тайёр бўлганидан сўнг бир кун ўтса ҳам унинг таркиби ўзгаради. Уни янги ивитилганда ичиш кони фойда. Ёғлилик даражаси қанчалик кўп бўлса сизнинг соғлигингиз учун шунча фойда.

Уйқуга ётишдан олдин бир стакан қатиқ ёки сут ичиш хотиржамлик гаровидир. Доимий равишда қатиқ ичиб юрувчиларнинг танасига саратон хасталиги яқин йўламас экан.

Яна шуни ҳам таъкидлаб ўтиш жоизки, болаларда учрайдиган бир қанча инфекцион касалликларнинг олдини олишда, шунингдек, рахит касаллиги, болаларда камқонликни даволаш жараёнида, аллергик касалликларда, турли яллиғланиш билан кечувчи касалликларда ва иштаҳа йўқолганда қатиқ ичиш лозим.

Таркибидаги кальций ва Д витамини болажонларнинг саломатлиги учун ниҳоятда муҳим дармондори бўлиб, улғайиб ўсаётган кичкинтой учун сут маҳсулотлари муҳим озуқа саналади. Болажонларнинг суяк тизими мус­ таҳкам ўсиши учун қатиқ таркибидаги кальцийнинг ўрни беқиёсдир.

Мактаб ёшигача бўлган болаларга тишларининг соғ­лом ўсиши ва суякларининг бақувват бўлиши учун сут маҳсулотларини ҳар куни овқатланиш тартибига киритинг. Бу эса тишлар саломатлигининг кафолатидир.

Шифокорлар ҳомиладор аёлларга ҳар куни бир стакан қатиқ ичишни тавсия этадилар. Бир суткада 0,5 л қатиқ ичиш боланинг соғлом ўсишига ёрдам берар экан. Қатиқ таркибида бўлажак она организми учун зарур бўлган дармондорилар мавжуд бўлиб, булардан 12 хил дармондори ва асосийси А, Д дармондориси она ва бола саломатлиги учун ниҳоятда муҳим саналади.

Ҳозирги кунда бутун дунёда мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактаблари ошхоналарини сут маҳсулотлари билан тўлақонли таъминлаш масаласига жиддий эътибор қаратилмоқда. Болалар дарс тайёрлаш жараёнида уларнинг организмида ақлий зўриқиш юз беради ва бунда албатта сут маҳсулотларининг ўрни беқиёсдир.

Қатиқ ичиб, парҳез тутиш орқали ингичка ва йўғон ичаклар тозаланади ва организмдаги ортиқча хилтлар эриб кетади. Бир қанча Европа давлатлари қорин ёғини кетказиш ва озиш учун қатиқдан тайёрланган маҳсулотларни кўпроқ истеъмол этишмоқда. Озиш истагидаги кишилар қатиқ ичиб юришлари мақсадга мувофиқдир.

Дунё диетологлари шу фикрга келишдики, сут маҳсулотларини доимо истеъмол қилиб юриш инсон саломатлиги учун муҳим экан.

Наргиза УГЛАМОВА тайёрлади.

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: