
Мана бир неча йилдирки, “Соғлом авлод учун” хайрия фонди хорижий ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ҳукуматимиз қарорлари ҳамда давлат дастурлари ижросини таъминлаш мақсадида бемор ва ногирон болаларни соғломлаштириш йўлида қатор хайрли лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда.
Биргина 2017 йил давомида фонд оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти, Корея Республикасининг “Save the Children” халқаро фонди, Корея халқаро соғлиқни сақлаш KOFIH Фонди, Ин Ҳа ва Пундан Ча университетлари госпиталларида туғма юрак нуқсони, терининг куйиш асоратлари, туғма қўл-оёқ бўғимлари ва бошқа ташхислар билан оғриган ўзбекистонлик бемор болаларни бепул соғломлаштирди. Айниқса, бу борада Корея Республикаси билан қатор соғломлаштириш дастурлари асосида салмоқли ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Жорий йилнинг 15-22 июнь кунлари Корея Республикасининг Ин Ҳа университети госпитали малакали шифокорлари томонидан республикамизнинг бир нечта ҳудудларида аҳоли умумий чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади. Жумладан, 16 июнь куни Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидаги “Ариранг” саховат уйида, 18-20 июнь кунлари Навоий шаҳридаги “Ханжин групп” комплекси биносида ҳамда 21 июнь куни “Соғлом авлод учун” фонди Тиббий-ижтимоий марказида бўлиб ўтган кўрик давомида терапевт, педиатр, нефролог, гастроэнтеролог, оториноларинтолог, реабилитолог, фармацевт ва ҳамширалардан ташкил топган 15 нафар тиббиёт ходимлари беморларга ўзларининг керакли тавсияларини берди.
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, ўтган йилнинг сентябрь ойида ҳам Ин Ҳа Университети госпитали малакали шифокорлари юртимизга ташриф буюриб, жами 1 минг 175 нафар аҳолини (асосан аёллар ва болаларни) чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказган эди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларНикоҳдан олдинги тиббий кўрик қай тартибда амалга оширилади?
Оила – инсон ҳаётининг асосий бўғинидир. Оила қўрғони мустаҳкам бўлишини ўйлаб никоҳ олдидан келин-куёвни тиббий кўрикдан ўтказиш янги оиланинг мустаҳкамлиги ва туғилажак фарзандл
СиёсатТиббий ислоҳотлар – амалда
Бугунги кунда мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини янада такомиллаштириш, тиббий хизмат сифати ва кўламини янада ошириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва уларни сифатли дори-
Тиббий сабоқларЭллик ёшдан ошган аёллар ўтадиган тиббий текширувлар
Ёш ўтиши билан иммунитет пасайиб, сурункали касалликлар асоратлари ва янги хасталиклар пайдо бўлиш эҳтимоли ортади. Шунинг учун 50 ёшдан кейин шифокорлар барча аёлларга режали рави
Тиббиёт оламиДорихона ходими беморга дори воситасини тавсия қилиши тўғрими?
Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сон қарори билан тасдиқлаган низомга асосан амалга оширилади. Унга мувоф
