Бўлғуси чемпион

Хоразм вилояти, Хива туманидаги 9-умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Жасур Салимовнинг ютуқларидан ота-онаси беҳад хурсанд.

У айни пайтда спортнинг стол тенниси тури билан шуғулланади. Жасур республика ва вилоят миқёсида ўтказиб келинаётган спорт мусобақаларида мунтазам равишда фахрли ўринларни эгаллаб келмоқда. Жумладан, у “Соғлом авлод учун” кубоги учун” стол тенниси бўйича VIII республика спорт мусобақаларининг вилоят босқичи ғолиби. Шунингдек, иқтидорли спортчи яқинда Хива туманида ўтказилган енгил атлетика мусабақасининг 60 метрга югуриш баҳсларида 9,63 сония натижа билан шоҳсупадан жой эгаллади.

Тўрт ёшимдан спортнинг югуриш, шахмат-шашка, баландликка сакраш, узунликка сакраш ва стол тенниси турлари билан шуғулланиб келмоқдаман. Бўш вақтларимда китоб мутолаа қиламан. Рус ва немис тилида бемалол сўзлаша оламан. Келажакда қитъа ва жаҳон чемпионатлари, Олимпия ўйинларида қатнашиб, юртимиз байроғини баланд кўтаришни мақсад қилганман, – дейди Жасурбек.

Бугун юртимизда жисмонан соғлом, маънан етук авлодни тарбиялаш, уларнинг билим олиши, спорт билан шуғулланиши учун амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар ўзининг юксак самараларини бермоқда. Буни Жасурбек қўлга киритаётган ютуқларда ҳам яққол кўриш мумкин.

Сафия НАЗАРОВА

Яна ўқинг:  Академик таътил қандай касаллик билан оғриган талабага берилади?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: