Турфа олам

Қоғоз ва ручка билан ишлашга одатланган фойдаланувчиларга мўлжалланган антиқа “reMarkable” номли планшет ишлаб чиқилди.

Моделнинг оғирлиги 350 грамм, унга CANVAS номли E-Ink Carta технологиясида тайёрланган 10,3 дюмли дисплей ўрнатилган. Аниқлик формати 1872 х 1404 пиксель. Қизиғи шундаки, экран таркибида шиша мавжуд эмас.

Ёзувни экранга киритиш учун зарядланишни талаб қилмайдиган Marker номли стилус хизмат қилади. Ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, планшет қоғоз ва ручка билан ишлашга одатланган консерватив одамларга яхши ечим бўлиши мумкин.

Планшет 1 ГГц частотали процессорда ишлайди, 512 ГБ оператив ва 8 ГБ доимий хотира (100 000 та саҳифани сақлаши мумкин) билан жиҳозланган. Wi-Fi ва сиғими 3000 мА/соат бўлган батарея кўзда тутилган.

Ҳозирча “reMarkable” фақат PDF ва EPUB форматларини ва инглиз тилини қўллаб-қувватлайди.

 

Г. ЭГАМБЕРДИЕВА