Турфа олам

Интернетга тааллуқли гаджетлар нафақат кўнгилочар мақсадларга, балки имконияти чекланган одамларнинг ҳаётини енгиллаштиришга ҳам ёрдам беради.

Швейцариялик мутахассислар томонидан асос солинган “Eyra” стартапи ўтган ноябрь ойининг бошида “Horus” номли кўзи ожизларга ҳаракатланишда кўмаклашадиган гаджетни тақдим қилган эди. Яқинда стартап Tech Crunch Disrupt тадбирида ушбу гаджетдан реал шароитларда қандай фойдаланишни ҳам кўрсатиб берди.

Мослама NVIDIA Tegra K1 базасида яратилган электроблок, иккита Full HD камерали бош модул ва махсус қулоқчинлардан ташкил топган. Камера атрофдаги буюмларни аниқлаб, қулоқчин орқали фойдаланувчига хабар беради. Кучли аниқлаш алгоритмлари фойдаланувчининг олдида мавжуд бўлган объектларни танишга кўмаклашади.

Ҳозирда қурилма бета-синов босқичидан ўтмоқда.

 

Г. ЭГАМБЕРДИЕВА