Тиббиёт

Америкалик олимлар инсон ўлимининг вақтини аниқлашнинг янги усулини ишлаб чиқишди.

Янги алгоритм ҳатто бир неча ой илгари вафот этган одамларнинг ўлим санасини аниқлик билан билишга ёрдам беради.

Тадқиқотлар давомида олимлар ўлимдан сўнг инсон танасининг ички ва ташқи томонида яшайдиган маълум некробиом микроблари тўпламини аниқлашди. Айнан сифатли некрибиом намуналари вафот этиш вақтини аниқлаш имконини беради. Олимлар бундай услуб криминалистлар, шунингдек, фош қилинмаган эски жиноятларни текширишда қўл келади, деб тахмин қилишмоқда.