Тиббиёт

Тайванлик олимлар томонидан “ақлли тиш” яратилди. Ускуна инсон қанча муддат давомида озиқ-овқат маҳсулотларини чайнаши, кун давомида истеъмол қилинадиган суюқлик миқдори, йўталиш ҳамда бир кун мобайнида чекилган сигарет миқдорини ҳисоблаб боради.

Шунингдек, унинг ёрдамида респиратор ҳамда овқат ҳазм қилишнинг бузилиши билан боғлиқ бўлган касаллик белгилари даражасини олдиндан аниқлаш мумкин. “Тишлар” тунда ечиб олинади, тозаланиб, қувват олиш қурилмасига уланади. Бундан ташқари мослама тиш шифокорларига бемор тишларининг қай даражада мустаҳкамлиги, унинг ғичирлаш ҳолати билан боғлиқ муаммоларни аниқлашда ҳам асқотади.

Хуршида ҲУСЕНОВА