Мутолаа

Ричард ШАРТ

 

Сандра болаларини цирк томошасига етаклаб келди. Чипта олиш мақсадида кассага яқинлашди:

– Олти ёшга етмаганларга текин, катталарга эса беш доллар.

– Кенжам уч яшар, тўнғичим эса саккизга қадам қўйди. Илтимос, бизга 2 та чипта берсангиз.

Чипта сотувчи аёл ёшига нисбатан жуссаси кичкина болакайга қаради-да, Сандранинг ростгўйлигига тан бериб:

– Хоним, тўнғичингизнинг ёшини айтмай, текинга ичкарига олиб киришингиз мумкин эди. Мен ҳатто буни фаҳмламасдим ҳам, – деди.

– Эҳтимол, лекин ўзининг неча ёшдалигини биладиган болам гапимнинг ёлғонлигини дарҳол илғаган бўларди. Мен ҳозир унинг олдида ёлғон сўзласам, эртага у ёлғонни сув қилиб ичиб юборадиган даражада муғомбир бўлиб улғаяди. Қуш уясида кўрганини қилади.

 

Рус тилидан Шаҳноза РАҲМОНОВА таржимаси