Жараён

Танлов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди кўмагида ўтказилади.

Танловнинг мақсади: Мустақил Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов “Журналистика – давр кўзгуси” деб бежиз айтмаган. Дарҳақиқат, ОАВлари мамлакатимиздаги улуғвор ўзгаришларни, кенг қамровли ислоҳотларни, халқнинг турмуш ҳаётини ўзида ифода этади. Зеро, истиқлол йилларида мамлакатимизнинг турли соҳаларида амалга оширилган ислоҳотлар сабаб халқимизнинг ҳаёт сифати яхшиланди, тараққиётнинг ўзбек модели дунё эътирофига сазовор бўлди. Юртимиз ҳаётида рўй берган улкан ўзгаришларни, буюк бунёдкорлик ишлари, тарихий меросимиз – қайта қад ростлаган маданий ёдгорликлар, обод шаҳар ва қишлоқлар, миллий қадриятларимиз, диёримизнинг бетакрор табиатини фотосуратларга муҳрлаш ва улар орқали ёшларнинг Ватанга бўлган муҳаббатини ошириш, халқимиз эришган бемисл ютуқларни кенг тарғиб этишдан иборат.

Танлов шартлари: Танлов 2016 йилининг 1 ноябридан 2017 йил 1 ноябрига қадар ўтказилади.

Танлов доирасида журналистларнинг, фотоҳаваскорларнинг, мамлакатимиздаги улуғвор ўзгаришлар, улкан бунёдкорлик ишлари, халқимизнинг турмуш тарзи ва анъаналари, тарихий-маданий ёдгорликлари, гўзал табиати акс этган фотосуратлари www. soglom.uz сайти орқали намойиш этилади. Энг кўп кўрилган фотосуратларнинг муаллифлари ғолиб деб топилади.

Фотосуратлар “Бетакроримсан, Ўзбекистоним!” фототанловига деган қайд ва қисқа шарҳ ҳамда иштирокчи ҳақида маълумот билан бирга юборилиши зарур.

Танлов ғолибларига мукофотлар: Танловда ғолиб деб топилган уч нафар иштирокчи замонавий мобил алоқа воситаси билан тақдирланади.

Манзил: 700129, Тошкент шаҳри,

Навоий кўчаси, 30-уй.

Электрон манзил:

Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра., Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Мурожаат учун телефон:

(0371) 244-24-85.

Мамлакатимиздаги барча журналистларни, шунингдек, фото ҳаваскорларни фототанловда иштирок этишга таклиф этамиз!

 

“Соғлом авлод” газетаси ҳамда www. soglom.uz сайти таҳририяти